Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистоннинг учувчисиз учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақидаги хабар рад этилди — видео

Ижтимоий тармоқларда кўринишидан Ўзбекистоннинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб ўтгани ҳақидаги хабар тарқалганди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳолат бўйича баёнот берди.

478views0replies
1

Видеодан кадр

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур хабарларни рад этди.
"Бу каби тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган", - дейилади вазирлик баёнотида.
Шунингдек, вазирликнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакат ҳаво маконининг бузилиш ҳолатларини қайд этмаган.
"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда", — келтирилади вазирлик хабарида.
478views0replies
1

Изоҳлар