Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзгидромет янги ҳафтада бир қатор вилоятларга сел келишидан огоҳлантирди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

332views0replies
0

ФВВ

Синоптикларнинг хабар беришича, жорий йилнинг 3-5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пойариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Aнгрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Aндижон вилояти: Aндижон, Aсака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.
332views0replies
0

Изоҳлар