Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Май ойининг илк кунларида ҳарорат +39 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

289views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида бугун кундуз куни, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида баъзи жойларда эртага кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, 1-2 майда республика ҳудудига Эрон ҳудудларидан май ойининг боши учун анча жуда иссиқ бўлган ҳаво кириб келиши кучаяди. Кундуз кунлари ҳаво +32...+34 даражагача, республика жанубида +36...+39 даражагача исийди.
Шу кунларда фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
3-4 майда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 3 майда баъзи жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +22...+25 даражагача пасаяди.
289views0replies
0

Изоҳлар