Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон тадбиркорлари логистика бўйича дунё инқирозидан фойдалана оладими?

Россияга қарши санкциялар ва COVID-19 оқибатида юзага келган глобал инқироз шароитларида транспорт оқимини қайта тақсимлаш ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги имкониятларни очмоқда.

369views0replies
0

2020 йилда пандемия оқибатида бошланган ҳозирги глобал иқтисодий инқироз халқаро кооперациядаги энг танг қисмлардан бири – логистикада муаммоларни юзага келтирди. Бугунги кунда Европадаги сиёсий келишмовчиликнинг ривожланиши эса дунёнинг транспорт харитасида катта ўзгаришларни бошламоқда.
Россияга қарши жорий қилинган сўнгги иқтисодий санкциялардан кейин «Россия – Европа» линияси бўйича кўплаб денгиз ва қуруқликда юк ташувлар деярли тўхтаб қолди. Халқаро логистика соҳасидаги экспертларнинг қайд этишича, ҳар йили миллионлаб тонна турли экспорт-импорт ва транзит юклари ташилган ушбу транспорт йўлагининг ёпилиши бутун дунё бўйлаб материал ва тайёр маҳсулотларни етказиб бериш бўйича аввал йўлга қўйилган занжирнинг бузилишига олиб келди.
Қайд этилишича, барчасидан кўпроқ Россияга юк етказиб бериш бўйича Шимоли-Ғарб ва Жанубдаги денгиз канали жабрланган. Россия савдо денгиз портлари ассоциациясининг маълумотларига кўра, Балтикадаги Россия денгиз портларининг контейнерообороти 2022 йилнинг биринчи чорагида деярли 15 фоизга қисқарган.
РФ савдо ва саноат вазири Денис Мантуровнинг баҳоларига кўра, логистларга турли соҳаларда етказиб бериш каналларини қайта тиклаш учун уч, максимал даражада олти ой керак бўлади.
Ўзбекистоннинг иккита йирик халқаро транспорт йўлаклари кесишмасидаги географик ўрни: Хитой ва Ғарбий Европа ўртасидаги «Шарқ – Ғарб» ҳамда Шимолий Европа ва Ҳиндистон ўртасидаги «Шимол – Жануб» – ўзбекистонлик тадбиркорларга маҳсулотлар оқимини глобал қайта тақсимлашдан ўзларининг иқтисодий манфаатлари учун фойдаланиш имконини тақдим этмоқда.
Энг аввало, бу Ўзбекистон корхоналари экспорт-импорт салоҳиятининг ривожланишига сабаб бўлади. Маиший истеъмолдаги қатор Европа маҳсулотлари ва Россиядаги ишлаб чиқарув учун эҳтиёт қисмларининг етишмаслиги уларни маҳаллий етказиб берувчилар ва бошқа мамлакатлардан бўлган ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига алмаштиришга туртки бўлади.
Ҳозирги вазиятда экспертлар Каспий ҳудудлари давлатлари ўртасида савдонинг фаоллашишини тахмин қилишмоқда, бу эса Ўзбекистоннинг қатор халқаро юкларнинг транзит-давлати сифатида салоҳиятларини очишга ёрдам беради.
Булар билан бир қаторда, барча ғарб транспорт коммуникацияларининг ёпилиши ва Россияга Қора денгиз йўналиши бўйича етказиб беришларга бўлган чекловлар Марказий Осиё бозорига янги логистика мутахассисларини жалб қилади. Ўзбекистон бозорида кўп йиллик иш тажрибаси ва маҳаллий мижозлар билан мустаҳкам алоқаларга эга компаниялар сезиларли даражадаги аҳамиятга эга бўлади.
Россия транспорт соҳасида етакчи ўринларда турадиган ҳамда Европа ва Шарқий Осиё давлатларида сезиларли бозор улушига эга «Трансконтейнер» компанияси Ўзбекистонда юк оқимлари ошишидан умид қилмоқда. Компания Хитойдан Ўзбекистонга ҳар ой 20 та контейнер поездларни юбормоқда.
«Яқин орада биз Хитойнинг «Тайсанг» ва «Нингбо» портларидан «ВСК» порти орқали янги денгиз хизматини йўлга қўйишни режалаштиряпмиз. Ушбу хизмат Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги мижозларимиз томонидан фойдаланилишига умид қиламиз», - дейди «Трансконтейнер» компаниясининг сотув ва мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича раҳбари Никита Пушкарев.
Ўзбекистондаги мижозлар учун кўчма таркиб ва контейнер ускуналарнинг катта танлови мавжуд, шунингдек, коммуникациянинг замонавий рақамли технологияларидан фойдаланган ҳолда, ҳар қандай логистика хизматини интернет орқали битта кликда буюртма қилиш мумкин.
369views0replies
0

Изоҳлар