Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

221views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 25 апрель куни республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат Фарғона водийси вилоятларида атмосфера фронти ўтишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Қайд этилишича, иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.
Фақат 27 апрелда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
27 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларида, 28 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта ўртасига келиб, Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига кундузги ҳаво ҳарорати +27...+32 даражагача кўтарилади.
221views0replies
0

Изоҳлар