Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Қорақалпоғистон Сув хўжалигига вазир тайинланди

Реимбаев Адилбек Рузимухаммадович Қорақалпоғистон республикаси Сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

347views0replies
0

Тайинловга қадар Адилбек Реимбаев Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Адилбек Реимбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппарати ташкилий-назорат бўлими бошлиғининг ўринбосари, Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, "Пахтаарна-Найман" ирригация тизими бошқармаси бошлиғи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
347views0replies
0

Изоҳлар