Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда йил бошидан буён энг кўп импорт қилинган ва экспорт қилинган товарлар номи айтилди

Марказий банк жорий йилнинг биринчи чораги учун товар, хизматлар экспорти ва импорти ҳажми бўйича маълумотларни эълон қилди.

350views0replies
0

president.uz / Иллюстрация

Марказий банк хабарига кўра, 2022 йил I чораги учун товарлар экспорти (олтинсиз) ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ёки 268,3 млн. долларга ошиб 2,2 млрд долларни (2020 йилнинг I чорагида 1,9 млрд. доллар, 2019 йилнинг I чорагида 1,6 млрд. доллар) ташкил этди.
Товарлар экспортининг (олтинсиз) асосий қисмини “тўқимачилик ва тўқимачилик буюмлари” ($805,7 млн), “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” ($386 млн), “келиб чиқиши ўсимликка мансуб маҳсулотлар” ($221,3 млн) товар гуруҳлари ташкил этди.
Қайд этилишича, хизматлар экспорти ўтган йилнинг I чорагига нисбатан 31 фоизга ёки 133 млн долларга ошиб 557,3 млн долларни ташкил этди. Бунда глобал бизнес муҳитининг мувозанатлашуви, халқаро қатновлар сезиларли даражада ошиши хизматларнинг савдо айланмаси кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, товарлар импорти 6,7 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 41 фоиз ёки 2,0 млрд долларга ошди.
Товарлар импортининг асосий қисми “машиналар, ускуналар, механизмлар” ($1,5 млрд), “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” ($974,7 млн), “кимё саноати маҳсулотлари” ($838,3 млн) ва “транспорт ускуналари” ($735,2 млн) товар гуруҳларига тўғри келди.
Хизматлар импорти ўтган йилга нисбатан 61 фоиз ёки 516 млн долларга ошиб, 1,4 млрд долларни ташкил этди.
Бунда, хизматлар импорти таркибида 2021 йилга нисбатан сафарлар компоненти 284,3 млн долларга, транспорт хизматларида эса 237,7 млн долларга ўсди.
350views0replies
0

Изоҳлар