Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳалари учун 5 млрд сўмгача кредитлар берилади

Кредитлар тадбиркорлик субъектларининг фаолият даврига қараб имтиёзли давр билан берилади. Жумладан, 6 ойгача 1 млрд, 3 йилгача 5 млрд сўмгача кредит берилади. Президент тегишли қарорни имзолади.

466views0replies
0

Спорт ва туризм вазирлиги

"Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линиясини ажратилади.
Қайд этилишича, кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади.
Шунингдек, тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар берилади.
Кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.
Бунда, кредит линияси маблағларидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга кредит ажратилмайди.
466views0replies
0

Изоҳлар