Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Бугун Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳокимлик аҳолинидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни панароқ жойга қўйишни сўрамоқда.

335views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 18 апрель кунида кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шамол дарахтлар ва шоҳларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.
Ҳокимлик аҳолидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўрамоқда.
335views0replies
0

Изоҳлар