Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ҳафта давомида ёмғирли ҳамда салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

254views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 18 апрель куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
19-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига сиклон таъсири тарқалади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 20 апрелда +28...+23 даражани ташкил етади.
18 ва 19 апрелда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари бироз салқин бўлади, 22 апрелга келиб кундуз куни ҳарорат яна +22...+28 даражагача кўтарилади.
18-21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
254views0replies
0

Изоҳлар