Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Янги ҳафтада Ўзбекистонда дўл ва кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет ўзбекистонликларни мамлакат ҳудудига нам ва салқин ҳаво кириб келаётганидан огоҳлантирди.

618views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига 18-20 апрелда Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:
  • 19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
  • 19-20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
  • 20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
  • 19-20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
18-20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг тўзон бўлиши кузатилади.
19-20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати +18...+23 даражагача пасаяди.
618views0replies
0

Изоҳлар