Излаш
RUUZ

Туризм

Намангандан Краснодарга парвоз Россия ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилганлиги сабабли бекор қилинди

Самолёт Наманган аэропортига қайтишга мажбур бўлган.

76views0replies
0

UzNews.uz

24 февраль куни Наманган-Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Ростов вилоятида йўловчи самолётлари учун ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли Наманган халқаро аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
"Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эгадирлар" - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Россия ҳукумати Ростов устидан Украина билан чегарадаги ҳаво ҳудудини фуқаро авиацияси парвозлари учун ёпди. Бу Донбассда махсус ҳарбий операция бошлангани билан боғлиқ.
76views0replies
0

Изоҳлар