Излаш
RUUZ

Тиббиёт

Энди ниқобсиз шахслар транспорт воситаларига чиқарилмайди

COVID-19'га қарши курашиш бўйича республика махсус комиссияси қарор қабул қилди.

706views0replies
0

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарор қабул қилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди. 
Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларнинг масъулиятини ошириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларлари амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда. 
Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемиология талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.
706views0replies
0

Изоҳлар