Излаш
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда ИИБ ходимлари фуқарони уриб, ўлдириб қўйди

Фуқаро маст бўлган ҳолида уни дўппослашган.

5202views0replies
0

видеодан кадр

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, шу йилнинг 10 июль куни Сурхондарё вилояти Денов тумани Оқтом маҳалласида яшовчи фуқаро Юнус Хушматов туман ИББга акаси Ҳасан Хушматов маст ҳолда яшаш уйида жанжал қилиб, тинчлигини бузаётгани ҳақида хабар берган.
Шунга асосан, туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг хонадонига келишган ва уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишган.
Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Хушматовни бир неча бор уриб, унга тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Хушматов 11 июль куни шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани прокуратураси томонидан ЖК.нинг 104 (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5202views0replies
0

Изоҳлар