Ўзбекистон қўшни Афғонистонга 1300 тонналик биринчи зарур нарсалар – озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат юкни юборди. Бу ҳақда "Толибон"нинг маданият бўйича комиссияси бошлиғи ўринбосари Аҳмадулла Восиқ маълум қилди.
Инсонпарварлик ёрдами бугун, 14 сентябрь куни Мозори-Шариф шаҳрида топширилди. Унда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва бошқа расмийлар иштирок этган.




