• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 16 феврал 2023

"Қамчиқ" довонида қор кўчкиси содир бўлди

"Ангрен" ва "Оҳангарон" вокзалига келган йўловчиларни эвакуация қилиш учун махсус поездлар йўлга қўйилган.

584
0
t.me/uzb_meteo

Кеча, 15 февраль куни "Қамчиқ" довони қор кўчкиси хавфи сабабли ёпилган эди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, "Қамчиқ" довонидан кесиб ўтган "Тошкент-Ўш" А-373 автомобиль йўлининг 239 км қисмида қор кўчкиси содир бўлди.

Тоғ ёнбағридан тушган қор кўчки ҳодисаси автомобиль йўлининг 239 км қисмига тўлиқ тушган. Қор кўчки ҳодисаси ФВВ, "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ҳамда довондаги тегишли хизматлар томонидан тозаланмоқда.

ФВВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, "Ангрен" ва "Оҳангарон" вокзалига келган йўловчилар учун "Оҳангарон-Ангрен-Андижон" қўшимча темирйўл рейси йўлга қўйилган.

Қайд этилишича, "Оҳангарон", "Ангрен", "Орзу" темир йўл бекати ва вокзалларидан Поп вокзалигача 200 нафардан ортиқ йўловчи поездда эвакуация қилинмоқда.

Шунингдек, хоҳловчилар учун ҳудудларда исиниш масканлари ташкил этилган.

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорликдаги хизматлар иштирокида йўловчилар ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари таъминланди.

584
0