Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга кўра, 16 ёшга тўлиб, ID-карта олган ўғил болалар ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимидан автоматик тарзда олиниб, ҳарбий ҳисобга қўйилади.
Шунингдек, мудофаа ишлари бўлимларида тиббий комиссиядан ўтиш тартиби бекор қилинади. Энди тиббий кўриклар туман ва шаҳарлардаги марказий кўп тармоқли поликлиникаларда ўтказилади.
Фармонга мувофиқ, 2026 йил 10 июндан бошлаб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга уй-жой ижараси учун тўланадиган ойлик пул компенсацияси 25 фоизга оширилади.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мудофаа бошқармалари ҳамда туман ва шаҳар мудофаа бўлимларида фаолият юритувчи фуқаролик ходимларининг, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларидан ташқари, иш ҳақи 20 фоизга оширилади. 2027 йил 1 январдан эса уларнинг маоши 50 фоизга кўтарилади.
Маълум қилинишича, ошириш амалдаги Ягона тариф сеткаси асосида тариф ставкаларини ҳисоблашда қўлланиладиган коэффициентларни кўпайтириш орқали амалга оширилади. Хусусан, 2026 йил 10 июндан коэффициент 1,2 ни, 2027 йил 1 январдан эса 1,7 ни ташкил этади.
Изоҳ