• 12 013 сўм
    -36.04
  • 13 831 сўм
    -193.31
  • 164 сўм
    -0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 013 сўм
    -36.04
  • 13 831 сўм
    -193.31
  • 164 сўм
    -0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:35

Фарғонада миллиардлаб сўмлик сохта кешбэк схемаси фош этилди

Жиноятчилар сохта ҳисобварақ-фактуралар ва касса чекларини расмийлаштириб, уларни Telegram орқали сотган.

115
0
uznews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари Soliq Mobile иловаси орқали бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ яна бир ҳолатни фош этди.

Аниқланишича, уч нафар фуқаро турли номлардаги Telegram гуруҳларини ташкил этиб, улар орқали 7 та компания номига расмийлаштирилган харид чеклари бўйича кешбэк суммаларини онлайн тарзда сотиш билан шуғулланган. Схемага кўра, жисмоний шахсларга 1 фоизлик, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқароларга эса 12 фоизлик кешбэк таклиф қилинган.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур компаниялар амалда ҳеч қандай молиявий-хўжалик фаолиятини юритмаган. Жиноятчилар умумий қиймати 3,3 триллион сўмлик товар ва хизматлар харид қилингани ҳақида сохта электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирган.

Шунингдек, онлайн касса аппаратлари орқали товар сотувидан тушумлар ҳақида сохта маълумотлар киритилиб, касса чеклари шакллантирилган ва кейинчалик фуқароларга сотилган.

Натижада Soliq Mobile иловаси орқали 211 584 нафар фуқарога жами 28,5 миллиард сўм кешбэк ҳисобланган. Шундан 3,2 миллиард сўми аллақачон тўлаб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар ва бланкларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, ўтказиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиқ қўмитаси ижтимоий кешбэк бўйича 100 миллиард сўмдан ортиқ тўловларни тўхтатган эди. Назорат органлари фикрига кўра, 200 мингдан ортиқ фуқаро сохта чеклар орқали ҚҚС қайтариб олишга урингани учун шубҳали харидорлар реестрига киритилган.

115
0

Изоҳ