Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгашида навбатдаги йиғилиш

ИИВ Фахрийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши Кенгаш раиси, истеъфодаги генерал-майор Раҳимов Ғофур Раҳимович бошчилигида ўтказилди ва унда раиснинг ўринбосарлари сайланиши баробарида, Кенгашга янги аъзолар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгашида навбатдаги йиғилиш
Фото:UzNews.uz

Узоқ йиллар давомида ИИВ Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати (ҳозирги ИИВ Кадрлар бош бошқармаси), Ўзбекистон Матбуот  ва ахборот агентлигида фаолият юритган, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъфодаги полковник Жўраев Ўткир Пармонович раиснинг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

 

Шунингдек, Кенгаш раисининг ўринбосари этиб истеъфодаги генерал-майор Сиддиқов Бахтиёр Ғуломович номзоди аъзолар томонидан маъқулланди.

 

Бундан ташқари, Тошкент вилояти ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси Юсупов Абдужаббор Алимқулович бир овоздан Кенгаш аъзолигига қабул қилинди.

Истеъфодаги полковник, “Постда-На посту” газеталарида узоқ йиллар самарали ижод қилган ва ҳозирда ҳам ўз ижодини давом эттираётган, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган Неъматов Зикрилла Хайриевич ҳам Кенгаш аъзоларининг бир овоздан қувватлови асосида аъзоликка қабул қилинди.

 

Йиғилишда, шунингдек, Кенгаш аъзоси Усмонов Шокарим Абдуюсупович ҳам сўз олиб, фахрийлар ҳозирда фаолият юритаётган ички ишлар органлари ходимларини самарали меҳнат қилишлари учун қўлларидан келган барча ёрдамни беришларини таъкидлаб ўтди.

 

Ушбу йиғилишда ИИВ Марказий аппарати ходимлари ҳам иштирок этишди. Таъкидлаш керакки, ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари ички ишлар органлари ходимлари орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёш ходимларни она-Ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқлар.

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ