Излаш
RUUZ

Жамият

Ички ишлар вазирлигида махсус тергов мажмуаси очилди (фото)

ИИВ Тергов департаментида сўроқ жараёнини стенография усулида ёзиб олиш, видеокузатув, шунингдек, аудио ва видео ускунуналари билан жиҳозланган махсус жой очилди. 

3661views0replies
0

UzNews.uz

Оператор хонаси ҳамда сўроқ қилинувчи ўтирадиган хона ўртасида Гезелл ойна ўрнатилган.
Жиноятдан жабрланган ёки жиноятга гувоҳ бўлган вояга етмаганлар учун ҳам болалар ўйин майдончаси кўринишида жиҳозланган махсус мажмуа қуриб фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилган. Бу эса жиноят процессининг вояга етмаган иштирокчиларини қайтадан руҳан жароҳатламасликда муҳимдир.
Шунингдек, ИИВда ногиронлиги бўлган шахслар учун, ўзлари бемалол юра олмайдиган шахслар учун махсус мослама ҳам қуриб фойдаланишга топширилган.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
3661views0replies
0

Изоҳлар