Жамият

Тошкентда ишламаётган аптекадан 46 млн сўмлик "Лирика" ва марихуана топилди

Тошкентда таъмирлаш учун ёпилган дорихонадан 46 млн сўмлик “Лирика” маҳсулоти ҳамда 1 дона 1000 сўмлик купюрага тўртбурчак шаклида ўралган ҳолда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси яширилгани аниқланган.

Тошкентда ишламаётган аптекадан 46 млн сўмлик
Фото:bojxona.uz

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари наркотик моддалар ва инсон марказий асаб тизимига кучли таъсир этувчи ҳамда истеъмолга тобеликни келтириб чиқарувчи психофаол дори воситаларининг ноқонуний айланмасига доир йирик қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахт ҳудудида жойлашган дорихоналардан бири аслида таъмирлаш учун ёпилган бўлишига қарамай, фуқаролар А.С, Ж.Б, ва А.Х. томонидан “Лирика” дори воситалари сақланаётганлиги ва уларнинг ноқонуний савдоси амалга оширилаётганлиги фош бўлди.

 

Натижада, дорихонада ҳамда ушбу шахсларга тегишли автотранспорт воситаларида сотиш учун мўлжалланган, қиймати 46 млн. сўмдан зиёд бўлган 2305 дона шу номдаги дори воситалари, уларнинг ноқонуний савдосидан орттирилган салкам 6,5 млн. сўм ва 294 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

 

Шунингдек, дорихона ҳожатхонасидаги ювиниш чаноғи (раковина) ортига 1 дона 1000 сўмлик купюрага тўртбурчак шаклида ўралган ҳолда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги маълум бўлди.

 

Бундан ташқари, дорихонада 47 хил турдаги 6321 дона дори ва гигиеник воситалар сақланаётган бўлиб, уларнинг айримларининг яроқлилик муддати аллақачон ўтиб кетгани маълум бўлди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
изоҳлар
Jan Nat
14 апрель 2018 г.
Республикамиз конунчиларига илтимос килиш кере шу каби ва экстремистларга карши учун жазо жуда киттик булиш кере. Фарзандларимиз учун .
Jan Nat
14 апрель 2018 г.
Дорихона бошлигини ишчисини кушиб 50 йилга тюрьмага камаш кере. Уларга бу хам кам.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ