Излаш
RUUZ

Жамият

Аббос Ходжаевнинг ИИББ ходимлари томонидан қўлга олиниши (Видео)

“Жиноят оламида” машҳур бўлган Аббос Ходжаевнинг Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олиниш ҳолати видеокузатувда қайд этилган. 

14935views0replies
0

UzNews.uz

Аббос Ходжаевнинг яқинлари “UzNews.uz”га ўз укасининг Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан “Тезиковка-дача” кафеси эшиги олдида ушлангани ҳақида айтиб беришди ҳамда у тўхтатиб текширилмагани, балки ИИББ ходимлари томонидан кафега “битта масала” юзасидан гаплашиб олиш учун чақирилганини қўшимча қилишди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий интернет нашри хабарига кўра эса, 2017 йилнинг 13 сентябрь куни соат 17: 00ларда, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Ходжаев Аббосхон Ахмадович тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан сотиш мақсадида сақлаб келаётган оғирлиги 0,34 грам бўлган “героин” гиёҳвандлик воситаси аниқлаб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Бу маълумот эълон қилинган бир пайтда, балки Тошкент шаҳар ИИББ таъкидлаганидек, Аббоснинг ёнидан топилди деб айтилган наркотик моддани “героин” эканлигини ўша кунининг ўзидаёқ “тегишли экспертиза” тасдиқлаб берган бўлиши мумкин, лекин Аббос Ходжаевнинг яқинлари “UzNews.uz”га тақдим қилган видеоёзувда эса, у тўхтатиб текширилмаган аксинча махсус тадбир давомида қўлга олингани акс этган.
Бундан ташқари, Аббос Ходжаев “иши” бўйича тергов ҳаракатларини Тошкент шаҳар ИИББ интернет нашрида айтилганидек, Миробод тумани ИИБ Тергов бўлими эмас, балки Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилгани ҳам таъкидланмоқда.
“Uznews.uz” 2018 йилнинг 5 апрель куни Аббос Ходжаев “иши” юзасидан Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича судида бўлган суд мажлисида ҳам иштирок этди. Ушбу суд мажлисидан тайёрланган мақолани эса яқин вақт оралиғида эътиборингизга ҳавола этамиз.
14935views0replies
0

Изоҳлар