Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги захиридаги пиёзни бепул тарқатишни бошлади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўқитувчиларга “бепул” пиёзнинг сотилганини тасдиқлади, аммо пиёзнинг чириганини рад этди ва бу борада мақола эълон қилган “Озодлик” ка эътироз билдирди.

4804views0replies
0

2018 йилнинг 3 апрель куни “Озодлик” радиоси орқали тарқатилган “Ҳокимликнинг чириган пиёзини олган бўлардингизми?” номли мақола нашр этилган эди.
Хабарда, 2018 йил 30 мартдан Тошкент шаҳридаги халқ таълими бўлимлари мактаб ўқитувчиларига мажбуран пиёз сотилаётганлиги, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги пиёз кўкариб¸ чирий бошлагани боис бозорда ўтмаганидан уни ўқитувчиларга сотиш билан боғлиқ нотўғри ахборот берилган.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида Республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3345-сон Қарорига мувофиқ, баҳор фасли эрта келганлиги, ҳаво ҳарорати кескин исиб кетиши оқибатида тегишли мутасадди идораларнинг захирага ғамланган пиёзнинг сифати ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, шунингдек ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида, “Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасалар ва уларнинг ходимларини бепул пиёз билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳар прокурори, Ички ишлар вазири ўринбосари –Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси 2018 йил 4 апрель куни қўшма Қарорни имзолади.
Қўшма қарорга биноан, Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасаларга захира сақловида мавжуд бўлган пиёз маҳсулотининг бепул етказиб берилишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Хусусан, бепул пиёзнинг ўз вақтида, тўлиқ ва манзилли етказиб берилишида муассаса ва маҳаллалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди. Давлат санитария-эпидемология назорати маркази, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бепул тарқатилаётган пиёз маҳсулотининг сифати бузилмаган ҳолда етказилиши назоратга олинган.
Жорий йилнинг 4 апрелига қадар Туман халқ таълими бошқармаларида ихтиёрий савдо ярмаркалари ташкил қилиниб, пиёзнинг нархи 800 сўмдан сотилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, вазиятни ўрганган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди вакиллари пиёзни талаб даражасида истеъмолга яроқли эканини ўз кўзлари билан кўрдилар.
4804views0replies
0

Изоҳлар