Излаш
RUUZ

Жамият

Халқ таълими вазирлиги: “Ўқувчи ўқитувчини урмаган, бу ёлғон хабар”

2018 йил 31 март куни фейсбук ижтимоий тармоғидаги Саъдуллаев Ойбек исмли фойдаланувчи томонидан Тошкент шаҳри Олмазор тумани 315-сонли мактаб директорини 9-синф ўқувчиси калтаклагани ҳақида пост қолдирилди.

3090views0replies
0

Мазкур ҳолат масъул мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Унда келтирилган важлар ўз исботини топмади. Мактаб раҳбари ва ўқувчи ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик содир бўлмаган.
Шунингдек, мактаб директори томонидан тикув машиналарининг талон-тарож қилингани ҳамда ўқитувчиларга бериладиган мукофот пуллари ўзлаштирилгани тўғрисидаги важлар масъул идора вакилларидан иборат махсус гуруҳ томонидан ўрганилганда тасдиғини топмади.
Муаллиф томонидан қолдирилган постда мактаб раҳбарини обрўсизлантириш ва унга нисбатан туҳмат қилиш аломатлари борлиги сабаб ҳозирда ушбу иш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширувлар якунида қўшимча маълумот берилади.
Халқ таълими вазирлигининг “UzNews.uz”га билдиришича, фуқароларнинг тизимга оид таклиф-мулоҳаза ва фикрларини қадрлайди ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилишга доим тайёр.
3090views0replies
0

Изоҳлар