Излаш
RUUZ

Жамият

Бухорода "Malibu" автомашинасида қорамол ўғирлаган эркаклар қўлга олинди (Фото)

Жиноятчилар "Malibu" автомашинасида маҳаллий аҳолидан қўй, сигир ва буқаларни ўғирлашган.

7161views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро вилояти Ромитан туманида ИИБ ходимлари "Malibu" автомашинасини текшириш учун тўхтатишган.
Аниқланишича автомобиль Бухоро вилоятининг Вобкент туманида яшовчи 1960 йилда туғилган Аминов Шамси Шароповичга тегишли бўлган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, аввал бир неча маротаба судланган Аминов ўзининг куёви 1988 йилда туғилган Эргашов Мардон билан "Malibu" автомашинасида маҳаллий аҳолидан қўй, сигир ва буқаларни ўғирлашган.
Аминовнинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, дала ҳудудида жойлашган молхонасида турли ҳудудлардан ўғирлаб келинган қўй-қўзилар ва қорамоллар, бундан ташқари, турли эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан  жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7161views0replies
0

Изоҳлар