Технологиялар

Телеграм мессенжери Ўзбекистонда ишламай қолди

Ўзбекистон ҳудудида 2018 йилнинг 29 март куни соат тахминан 13:00дан бошлаб Телеграм мессенжери ишламай қолди.

Телеграм мессенжери Ўзбекистонда ишламай қолди
Фото:Sputnik

Худди шундай ҳолат Россияда ҳам қайд этилган. Россиянинг қатор ОАВлари бу ҳақда маълумот тарқатишди.

 

Телеграмнинг мобиль ҳамда веб кўриниши ҳам шунингдек, десктоплар учун қилингани ҳам ишламай қолгани айтилмоқда.

 

Twitterнинг расман маълум қилишича, компанияда муаммолар борлигини аниқланган. Қайд этиш керакки, Телеграм Европа, Яқин Шарқ ҳамда МДҲ давлатлари фуқаролари томонидан фойдаланиб келинадиган ижтимоий тармоқдир.

 

Телеграм компаниясининг расман маълум қилишича, бутун тармоқда муаммо бўлган ва яқин вақт оралиғида уланиш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилади.

 

Охирги маротаба шундай муаммо 2017 йилнинг 18 декабрь куни кузатилган эди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ