Излаш
RUUZ

Сиёсат

Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси бошланди

“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Тошкент халқаро конференциясида 25 давлат ва халқаро ташкилот вакиллари қатнашмоқда.

2480views0replies
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган конференцияда, давлатимиз раҳбарининг ўзи, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари, 25 давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Мазкур халқаро конференцияга дунё ҳамжамияти зўр қизиқиш билан қарамоқда. Жафокаш афғон халқининг умида катта.
ЎзАнинг хабарига кўра, минтақада хавфсизликка эришиш, шу орқали нафақат Афғонистонда, балки Марказий Осиё ва унга туташ мамлакатларда тинч тараққиётни таъминлашга хизмат қилувчи мазкур конференцияда афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилиши кутилмоқда.
2480views0replies
0

Изоҳлар