Излаш
RUUZ

Технологиялар

“Online Sarmoya”: Банкка келмасдан омонат расмийлаштиришни истайсизми?

“Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан республика банклари ичида биринчилардан бўлиб, рақамли банк технологиялари асосида масофадан туриб “Online Sarmoya” омонатини очиш имконияти яратилди.

3961views0replies
0

Эндиликда “Uzpsb Mobile” дастури орқали ўз пластик картангиздаги маблағни куннинг истаган вақтида ушбу омонатга ўтказишингиз, омонат фоизини 24/7 режимида банкка келмасдан туриб пластик картага туширишингиз, омонатни қайта расмийлаштириш ҳамда коммунал ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга тўлов ўтказишингиз мумкин бўлади.
“Online Sarmoya” омонатининг афзалликлари:
- жамғарма кассага келиб омонат ҳисобварағи очиш, пулни кассага топшириш, шунингдек омонатни расмийлаштириш учун ортиқча вақт сарфланмайди;
- пластик карта ва банкда аввал очилган омонат маблағларини мобил телефонингизга уланган “UzPSB Mobile” дастури орқали онлайн тарзда масофадан бошқариш, энг асосийси, юқори фоизли омонатларга жойлаштириши мумкин;
- омонатга пул маблағи қўйишда омонатнинг шартлари билан “UzPSB Mobile” дастури орқали танишиш ва электрон офертани тасдиқлаш;
- омонатга ҳисобланган фоизли даромадни бошқа пластик картага, коммунал ва бошқа тўловларни тўлаш учун йўналтириш;
- омонатнинг сақлаш муддати тугаганидан кейин маблағни исталган онлайн омонат турига қайта расмийлаштириш;
- “UzPSB Mobile” дастурида “Калькулятор” банди бўлиб, омонат турини танлаб, қўйиладиган пул маблағи киритилса, омонатга пул маблағини сақлаш даврида қанча фоизли даромад ҳисобланиши онлайн кўрсатилади;
- омонатларга ҳисобланган фоизли даромадлар ва бошқа барча кирим-чиқимлар бўйича мобил телефонига SMS хабар келади.
“Online Sarmoya” омонатининг шартлари:
- омонат валютаси – сўм;
- омонатнинг сақлаш муддати – 3 ой;
- омонатнинг минимал миқдори 100 минг сўм ва максимал миқдори чегараланмаган;
- омонатнинг сақлаш муддати оралиғида қўшимча маблағ қабул қилинади, омонатнинг йиллик фоиз ставкаси - 16 %.
Яна бир янгилик! Яқин кунлар ичида банк тизимидаги барча омонатлар онлайн тизимга ўтказилади.
Қўшимча маълумотларни Банкнинг исталган филиалиданвеб-сайтдан, шунингдек қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:
Веб-сайт: www.uzpsb.uz;
Telegram: t.me/UzSQB;
Facebook: facebook.com/uzpsb;
UZPSB Mobile: AndroidiOS
Реклама ҳуқуқи асосида
3961views0replies
0

Изоҳлар