Экономика

1 апрелдан хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш мумкин

Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

1 апрелдан хорижий  валютани нақд шаклда ечиб олиш мумкин
Фото:UzNews.uz

Қарорга кўра, 2018 йил 1 июлдан тижорат банклари дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш, мижозларни дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш, кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асосли рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шароитларни яратиши зарур.

 

Марказий банкга, 2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этиш, хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этиш, 2018 йил 1 июлга қадар транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш, қулай тўлов хизматларини яратиш ва ривожлантириш, 2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминлаш вазифаси юкланмоқда.

 

Бундан ташқари, Марказий банк эндиликда банк тизимида тизимли камчиликлар ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг олдини олишга, банк хизматлари истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда маслаҳат бериш ва кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратади.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54953(+491)
Соғайганлар51458(+504)
Вафот этганлар454(+4)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54953(+491)
Соғайганлар51458(+504)
Вафот этганлар454(+4)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ