Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент матбуот котиби “қалтис” саволга намунали жавоб қайтарди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Президент матбуот котибига Самарқанддаги ўқитувчининг ўлими борасида ҳар ким ҳам беришга ботина олмайдиган савол йўллади.

4518views0replies
0

forbes.com

Эслатиб ўтамиз, самарқандлик ўқитувчи Диана Иникованинг Самарқанд-Бухоро йўлидаги тўсиқларни оҳаклаётганида юк машинаси уриб юбориши натижасида вафот этган эди.
Ижтимоий тармоқларда даср ўтиши керак бўлган ўқитувчининг норасмий ҳашар ишларига жалб этилгани ва бунинг натижасида вафот этгани ҳамда унинг вояга етмаган норасида гўдаги онасиз қолиб кетгани кескин танқидий мулоҳазаларга сабаб бўлаётган эди.
Комил Алламжонов эса ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали бу мавзу юзасидан тегишли доирада ўрганишлар бўлаётганини билдирган.
Тармоқдаги фойдаланувчилардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котибига савол билан мурожаат қилган:
- “Матбуот котибига савол: ҳокимлар президент келишидан сал олдин асосан ўқитувчиларни катта ва кичик йўл ёқаларига чиқариб, тозалаш ишларига “мажбурлайдилар”. Шу тўғрими? Ёки бу кичкина масала ҳисобланадими? Бир неча кун олдин Самарқанд катта кўчасини тозалаётган вақтда 23 ёшли ўқитувчи машина уриб кетиши натижасида вафот этган. Умуман, шу каби “ҳокимларга хос анъана қачон тугатилади?”.
Комил Алламжонов эса мурожаат тарзидаги саволга қуйидагича жавоб берган:
- “Бўлиб ўтган ҳодиса албатта жуда ачинарли. Фожиага олиб келган сабаблар ҳозирда ўрганилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар белгиланади. Ўз номимдан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этаман”.
4518views0replies
0

Изоҳлар