Жамият

Хоразмда ҳокимнинг қаршилиги сабаб тадбиркор фаолияти тугатилмоқда

Хоразм вилояти ҳокими қўллаб турган бир пайтда, йирик корхона ва тадбиркор фаолияти Туман ҳокими қаршилигига учрамоқда.

Хоразмда ҳокимнинг қаршилиги сабаб тадбиркор фаолияти тугатилмоқда
Фото:UzNews.uz

Илҳом Аллаберганов раҳбарлик қилаётган Урганч туманидаги “Milliy botlers” хусусий корхонасида бугунги кунда 150га яқин маҳаллий аҳоли вакиллари меҳнат қилишида, уларнинг “қора қозони” шу ерда фаолиятлари эвазига қайнамоқда, улар шу ердан олган маошлари эвазига уй, автомашина олишга муваффақ бўлишмоқда. Лекин, ...

 

Ана шу лекин, кишини бироз таажубга солади. Сабаби, корхона раҳбари барча ходимларни йиғиб, корхона фаолияти тугатилиши мумкинлигини эълон қилди.

 

Воқеалар аввалига эътибор қиладиган бўлсак, Илҳом Аллаберганов раҳбарлигидаги бу корхона бугунги кунда алкоголсиз тоза ичимлик суви ва ПЭТ капсула ишлаб чиқариш бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги саноқли корхоналардан биридир.

 

2002 йилда 7 нафар ходим билан ўз фаолиятини бошлаган ушбу корхона бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлабгина қолмай, мамлакатимиздаги йирик корхоналарга ПЭТ капсула етказиб бермоқда.

 

Урганч тумани Чўлобод маҳалласи Ғойбу қишлоғида жойлашган корхона раҳбари, фаолиятини кенгайтириш учун 2017 йилнинг 10 март куни Туман ҳокими Шуҳрат Рустамовдан, ўз корхонаси яқинидаги ер майдонидан қўшимча ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш учун ер сўраган, 2017 йилнинг 28 апрель куни эса Урганч туман Ер ресурслари ва кадастр бўлимининг ер ажратилиши бўйича хулосаси чиқади ҳамда бу хулосага 14 та манфаатдор ташкилотлар масъул раҳбарлари имзо чекишган.

 

Бундан хурсанд бўлган тадбиркор Хитой ва Европа давлатларининг биридан янги технология олиб кириш, худди ўтган 2017 йилда бўлгани каби 1 миллиардга яқин инвестиция олиб кириш учун ҳаракатни бошлаб юборади, ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Илҳом Аллаберганов қўшимча ишлаб чиқариш ва қўшича ишчи ўрни яратишни мақсад қилади.

 

Афсуски, бу қувонч узоққа чўзилмади, улкан ғоялар эса “ҳавода” қолиб кетди.

 

2017 йилнинг октябрь ойида Туман ҳокими ўзгарганлиги сабабли ер мавзуси тадбиркорнинг ва унинг корхонаси, ишчи-хизматчиларининг ҳам “муаммосига” айланиб улгурди.

 

Мамлакатимизнинг чекка бир туманидаги чекка бир қишлоқ ҳудудидан қўшимча ишчи ўрни яратиш ва корхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер сўраган тадбиркор ўз ҳаракатидан пушаймон бўлди.

 

Туман ҳокими билан бу мавзуда бир неча бора гаплашган Илҳом Аллаберганов бу ишдан фойда чиқмаётганини кўргач, Вилоят ҳокими Илгизар Матякубович Сабировга мурожаат қилади. Тадбиркорни шахсан Илгизар Матякубовичнинг ўзи қабул қилиб, муаммони тинглайди ҳамда кутиб ўтирмасдан, Туман ҳокимига тадбиркорлик фаолияти йўлида Илҳом Аллабергановга барча амалий ёрдам бериш кераклиги борасида топшириқ беради.

 

Бу воқеадан “боши кўкка етган” тадбиркорнинг қувончи яна узоққа чўзилмади. Туман ҳокими бу ерни бермасликнинг бошқа йўлларини топди, шекилли Вилоят ҳокими аралашуви билан ҳам Илҳом Аллаберганов корхонаси ёнидаги ташландиқ ерга эгалик қила олмади.

 

Бир йиллик солиқ тўловининг ўзи айрим туманларнинг даромадига тенг бўлган бу корхонага агар ёнидаги ер берилмаса, корхона тугатилиш арафасида қолади.

 

Илҳом Аллаберганов корхонадаги барча ходимларни йиғиб бу ҳақдаги қарорини эълон қилганда, ходимлар чуқур қайғуда қолишди ва улар “UzNews.uz” га мурожаат қилиб бу мавзуга эътибор қаратишимизни сўради.

 

Биз учун қизиқарли бўлгани эса, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев “Битта ишчи ўрни яратган тадбиркорни бошимда кўтараман”, “Тадбиркорга қаратилган ножўя ва ноқонуний хатти-ҳаракат менга қаратилган ҳаракатдир” деганлари ёдга тушди.

 

Наҳотки, Президентимиз томонидан қадрланаётган тадбиркорлар ҳали ҳам айрим вилоят ва айрим туманларда тўсиқларга дуч келаётган бўлса?!

 

“UzNews.uz” қўлга киритган ҳужжатларга асосан бу корхона ўз йўналишида дарҳақиқат Ўзбекистондаги ягона корхоналардан бири эканлигига ишонч ҳосил қилинди.

 

Нега шундай йирик корхонанинг “кичик муаммоси”, “катта одамлар” тарафидан сунъий равишда ҳал этилмай келинмоқда.

 

“UzNews.uz” бу мавзуга яна қайтади, мавзуни ўрганиш учун айнан воқеа жойига ташриф буюришни режалаштирди.

Коронавирус Covid-19 в Узбекистане
выздоровело30(+0)
заболело457(+60)
скончалось2(+0)
Коронавирус Covid-19 в Узбекистане
выздоровело30(+0)
заболело457(+60)
скончалось2(+0)
фикрлар
Hurshid Rahmatillaev
16 март 2018 г.
"Урганч туман Ер ресурслари ва кадастр бўлимининг ер ажратилиши бўйича хулосаси чиқади ҳамда бу хулосага 14 та манфаатдор ташкилотлар масъул раҳбарлари имзо чекишган." Бахром Бобожонов. Мен хеч кимнинг енини олмокчи эмасман. Лекин 14 киши нимага имзо куйишган? Узимнинг 3марта езилган аризамни (регистрация килинган) "йукотиб" юборишган вактида. Уларга ишонч йук умуман.
Бахром Бабаджанов
16 март 2018 г.
“UzNews.uz” бу мавзуга яна қайтади, мавзуни ўрганиш учун айнан воқеа жойига ташриф буюришни режалаштирди. Вот эти строки говорят о некомпетентности некоторых журналистов и портала Uznews, в частности. Как можно публиковать не вникнув в суть вопроса. Может этот участок земли не отвечает противовожарным или другим нормам и требованиям и не подходит для возведения на нем каких либо зданий
Hurshid Rahmatillaev
16 март 2018 г.
Бу янгилик эмас. Худди шу вилоятдаги Гурлан туманида хам шу иш булиб турибди. Кариндош уругчилик килиб аризаларни йукотиб, ерни олиб, ишга тускинлик килиб утиришибди. Хокимят узининг "когоз" дунесида оппок. Хамма нарсани документлаштирганмиз, Дардингни сувга айт деб утиришибди.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ