Излаш
RUUZ

Жамият

“Истиқлол”даги концертга марихуана билан кираётган мухлис ушланди

Фарғона шаҳридан Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройига концертга келган Илҳом Жабборов ёнидан кўп миқдордаги “Марихуана” ва “Гашиш” гиёҳвандлик воситалари чиқди.

3030views0replies
1

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
– Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўзининг истеъмоли учун сотиб олган гиёҳвандлик воситаларини ёнида олиб юрганини тан олди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди судьяси Сарвар Орипов. - Содир этилган жиноят гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Судланувчига жазо тайинлашда унинг айбини бўйнига олгани ва чин кўнгилдан пушаймон бўлганини жазони енгиллаштирувчи ҳолат, деб баҳоланди. Мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолат, деб баҳоланди.
Жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси инобатга олиниб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш зарурлигига эътибор қаратилди. И.Жабборовга Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчига Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланди ва 1 йил синов муддати белгиланди.
3030views0replies
1

Изоҳлар