Излаш
RUUZ

Жамият

Қозоғистонда қалбаки пулларни ясаб Ўзбекистонда фойдаланганлар ушланди

Бу қалбаки пулларни Ўзбекистонда ишлаб юборишни мақсад қилган фуқаронинг ёнидан ашёвий далил сифатида ўзбек сўми ҳамда АҚШ доллари борлиги ҳам аниқланган.

3340views0replies
0

Тергов департаменти

Ички ишлар орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қалбаки пулларни ясашда гумон қилинган Қораузак туманида яшовчи фуқаро О.К қўлга олиниб, унинг ёнидан қалбаки бўлган 2826 дона 10 000 (ўн минг) сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Тергов-тезкор тадбирлари давомида гумонланувчи О.К ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи В. исмли шахс билан биргаликда ясаганлиги ва Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди яъни, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3340views0replies
0

Изоҳлар