Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тожикистонда тантанали равишда кутиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг самолёти Душанбедаги аэропортда қўнди. Тожикистон пойтахтидаги аэропортда Шавкат Мирзиёевни Имомали Раҳмоннинг шахсан ўзи кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонда тантанали равишда кутиб олинди
Фото:president.uz

Шавкат Мирзиёевни шунингдек, 10 мингдан зиёд маҳаллаий аҳоли ҳам қарши олди.

 

Президентлар кортежи “Миллат қасри” қароргоҳи томон йўл олди. Бу ерда икки мамлакат раҳбарларининг юзма-юз суҳбати ўтказилиши айтилмоқда. Кейинроқ эса делегация аъзолари ҳам ўзаро учрашишади.

Учрашувлар давомида икки томонлама сиёсий, савдо-сотиқ, инвестициялар, молиявий, иқтисодий, траснспорт-коммуникация, туризм, маданий-ижтимоий соҳалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиниши ҳам таъктдланмоқда.

 

Бугун, куннинг иккинчи ярмида икки мамлакат Президентлари иштирокида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши ўтказилади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ