Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги кафенинг томи қулаб тушди, мижозлар жабрланди (видео)

2018 йилнинг 1 март куни Юнусобод туманидаги "Тандир" кафесининг томи қулаб тушди. Бу вақтда кафедаги 20 га яқин мижозлар бор эди

5788views0replies
0

Google Харита

“UzNews.uz”нинг Юнусобод тумани ИИБдаги ишончли манбаси хабарига кўра, 2018 йил 1 март куни соат 21:00да Юнусобод тумани ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 1991 йил Хоразм вилоятида туғилган фуқаролар Назаров Комилжон 1997 йилда туғилган Муратов Шаҳзодбек тан жароҳати олиб Соғлиқни сақлаш бошқармаси 7-сонли ШКШга ётқизилганлар.
Олиб борилган суриштирув натижасида фуқаролар 2018 йилнинг 1 март куни соат тахминан 19:30да дам олиб овқатланиш мақсадида Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 146,б-уйда жойлашган “Хосият-Хон-Ая” МЧЖга қарашли “Тандир” миллий таомлар кафеси кириш йўлагининг чап томон бурчак қисмидаги 29-рақамли столга ўтирганликлари ва шу куни кафенинг том қисми уларнинг устига қулаб тушгани натижасида жароҳат олишгани аниқланган.
5788views0replies
0

Изоҳлар