Жамият

16 ёшли Бегзод вафот этгандан сўнг, Анестезиолог қамоққа олинди

Жарроҳлик маркази анестезиологи, Тўрахўжаев Бегзоднинг вафот этгани ортидан жиноят ишида айбдор деб топилди ва озодликдан маҳрум этилди.

16 ёшли Бегзод вафот этгандан сўнг, Анестезиолог қамоққа олинди
Фото:UzNews.uz

“UzNews.uz” Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суд биносида ўтган суд жараёнида иштирок этиб, воқеалар гувоҳига айланди.

 

Тўрахўжаев Бегзод ўткир кўричак ташхиси билан шифохонага ётқизилганидан сўнг, жарроҳлик ўтказилиши учун махсус хонага олиб кириб кетилиб, бир неча соат вақт давомида на бемор ва на шифокордан дарак бўлади.

 

Афсуски, 16 ёшга тўлган Тошкент шаҳридаги 19-мактабнинг собиқ ўқувчиси жарроҳлик жараёнидан чиқмади, у вафот этди. Айнан Жарроҳлик марказида унинг Биологик ўлими қайд этилди.

 

Бунинг ортидан эса анестезиолог Турсунов Шерзод га нисбатан Жиноят кодексининг 116-модда 3-қисми билан жиноят иши очилади.

 

Бугун, 27 февраль куни Суд барча тарафларни эшитиб, қонуний қарор қабул қилди.  

 

Суд ҳукмига кўра, Турсунов Шерзод 3 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этилди ва икки йил муддатга тиббиёт соҳасида меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

 

Бундан ташқари, бу иш юзасидан Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича суди томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритилди.

 

Хулоса ўрнида айтиш керакки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида олиб борилаётган ишларда жуда кўплаб камчиликлар кузатилмоқда. Уларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани “кўз-кўз” қилинаётган бўлса-да, амалдаги аҳвол мана шундай аянчли оқибатлар билан якун топмоқда.

 

Шу ўринда ҳақли савол туғилади, агар Бегзоднинг ўрнида бирор-бир хирургнинг ёки Тошкент тиббиёт академияси ходимларидан бирининг фарзанди бўлганда қандай ҳолат содир бўлар эди. Буни ҳар ким ҳар қандай талқин қилса-да, “садағаси кетсанг арзийдиган одамлар” аллақачон нима демоқчи бўлганимизни тушуниб бўлишди.

 

Тиббиёт ходимларига сўнгсўз ўрнида айтадиганим эса келинг, Президентимиз айтганларидек “Халқ учун ишлайлик”, Халқ учун жон куйдирайлик. Ахир биз ҳам сиз ҳам, шу халқнинг бир бўлагимизку.

 

(“UzNews.uz” бу воқеа ортидан ўтказилган тергов ва суд жараёнларидан тайёрланган репортажнинг тўлиқ ҳолати ва қолган тафсилотларни эътиборингизга ҳавола этади)

фикрлар
Qobiljon Xalilov
11 март 2018 г.
Илтимос Патологанатом хулосасини хам билиб беринг
Максуда Жумаева
4 март 2018 г.
Hech bir shifokor bemor umriga zomin bulish maqsadida yillab uqimaydi, bemor operatsiyadan yaxshi chiqolmasa bunga faqat anesteziologni aybdor qilib topish notugri. Avvalo to operatsiyagacha bulgan bemorning uydagi holati, to narkozgacha qilingan muolajalar haqida yaxshiroq fikr yuritilsa holat yuzasidan tugri xulosa chiqarilgan bulardi
G'iyosjon Rajabov
28 феврал 2018 г.
Бола қачон вафот этган, нега айнан анестезиолог айбдор деб топилган?!
Dr. Tashmatov M.D.
28 феврал 2018 г.
Janob jurnalist bo‘lib o‘tgan holatni to‘liq ochiqlab o‘ting bizam bilaylik, tushunaylik nima ayb o‘tgan ekan! Men faqat hozir sizni shifokorlar ustiga mazg‘ava ag‘darayotganingizni o‘qidim holos. Sizni bu jurnalistik iqtidoringiz emas deb o‘ylamayman. Bunaqanqi gaplarni oddiy xalqdan eshitsak ajablanmaymiz. Mana misol siz aytayabsiz maxsus xonaga olib kirib ketib bir necha soatdan so‘ng o‘lgan..... Nega unda anesteziolog aybdor bo‘ldi??? Shunchaki aybdorni ko‘rsatish uchun (chunki oxirgi paytlarda shundoq bo‘lyaptiku) mi? Maqolani yozganda mish mish uchun yozmanglar iltimos. Fikrimcha jurnastlistlar ham alohida fakultetda shu soxasi uchun o‘qishadi?!...
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ