Жамият

Тошкентда шифокорнинг айби билан 16 ёшли бола вафот этди (видео)

Жарроҳлик хонасига олиб кирилган Бегзод Тўрахўжаевнинг вафот этганлиги шифокорлар томонидан сир тутилган ва бу ҳақда хабар бериши керак бўлган шифокорлар қочиб кетишган.

Тошкентда шифокорнинг айби билан 16 ёшли бола вафот этди (видео)
Фото:UzNews.uz

2017 йилнинг 15 сентябрь куни соат тахминан 23:00да Тўрахўжаев Бегзоднинг қорни оғриётганидан шикоят қилгани учун, унинг ота-онаси Тошкент шаҳар 1-сонли шифохонага олиб боришган.

 

Энди навқирон 16 ёшни қарши олган Бегзодни шифохона навбатчи врачи ҳали ёш бўлгани учун қабул қила олмаслиги, кўричак ёрилиши хавфи бўлгани учун уни зудлик билан маҳаллий аҳоли тили билан ТошМИ-2 деб юритиладиган Тошкент тиббиёт академиясига олиб боришлари кераклигини айтади.

 

Шундан сўнг, Бегзоднинг отаси Садриддин ака ва унинг онаси Нодирахон ая ўғлини шифохонага олиб боради, шифокорлар эса ўткир кўричак ташхиси билан уни болалар жарроҳлик бўлимига даволаниш учун ётқизишади.

 

Зудлик билан жарроҳлик ишларини бошлашга тайёргарлик кўрилади ва Бегзод жарроҳлик учун шифокорлар назоратида қолади.

 

Боласини шифокорларга топшириб, кўнглини хотиржам қилган Тўрахўжаевлар оиласи ҳали ўзларини олдинда катта мусибат кутаётганини билишмас эди.

 

Жарроҳлик амалиёти бошланганига анча вақт бўлган бўлса-да, на Бегзоддан ва на шифокорлардан хабар бўлади. Ота-она эса соат 5:30да жарроҳлик хонасидан шовқин-сурон эшитила бошланганидан сўнг, хавотирга туша бошлашади.

 

Соат тахминан 7:15да бош шифокор ишга келганидан сўнг, зудлик билан Садриддин ака шифокорнинг олдига бориб, соат тахминан 4:30да жарроҳлик учун олиб кетилган боласидан ҳали ҳам хабар йўқлигини айтади.

 

Бош шифокор вазиятга ойдинлик киритишни ваъда бериб, бир неча дақиқа ўтганидан сўнг келиб, Садриддин ака “наркоз” берилганидан сўнг буни болангиз кўтара олмай жон берибди – дейди. Шифокорлар эса, аллақачон кетишган деб қўшимча қилади у.

 

Шу ўринда Садриддин ака шифокорлар боламни ўлганини билганидан сўнг, қочиб кетганликлари мени ақлдан оздирмоқда, дейди.

 

Вазиятни ўрганиш жараёнида “UzNews.uz”га мурожаат қилган Бегзоднинг онасидан сўраб билганларимизни эшитиб биз ҳам ҳайрон қолдик.

 

Нодира ая шифокорларга “наркоз” қилишда эҳтиёт бўлиши кераклиги, чунки ўғлининг “аллергия”си борлиги ҳақида маълумот берган.

 

Анестезиолог ва Хирургнинг айби билан болам оламдан ўтди ва мен бу инсонлар бошқа оналарнинг болаларини ўлдиришларига йўл қўймаслиги учун ҳам уларга нисбатан қонуний жазо кўрилишини хоҳлайман, -деди.

 

Шу сабабдан Тошми-2 тиббиёт академияси ходимларини устидан шикоят қилиб, тегишли идораларга мурожаат қилдик, деб таъкидлади Нодира Турсунова.

 

Шифокорларнинг айби билан 2001 йил 29 июль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида туғилган Бегзод Тўрахўжаев оламдан ўтгани, рост.

 

Бегзодни эслаган 19-мактабнинг собиқ ўқувчилари унинг тиришқоқ ва самимий йигит бўлганини хотирлашди.

 

Афсуски, шифокорларнинг эътиборсизлиги ана шу ёш йигитни орамиздан олиб кетди.

 

(“UzNews.uz” бу воқеа ортидан ўтказилган тергов ва суд жараёнларидан тайёрланган репротажни яқин вақт оралиғида эътиборингизга ҳавола этади)

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55878(+477)
Соғайганлар52466(+501)
Вафот этганлар461(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55878(+477)
Соғайганлар52466(+501)
Вафот этганлар461(+2)
изоҳлар
Санжар Султанов
28 февраль 2018 г.
Бу шифокарлар факат пулни ойлиди. Качон карамасез мажлисда ёки озини пулга караётган кассаларини олдида болади. Биттаям дориси йок. Хамма дорини кочадаги аптекадан олиш керак. Отделения котталари сокка килиш билан овора.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ