Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонликлар март ойида 12 кун дам олишади

Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати билан бериладиган 5 кунлик дам олиш ҳисобига, фуқаролар шу ойнинг ўзида 12 кун дам олишлари мумкин бўлади.

11133views0replies
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз байрами арафасида юртдошларимиз 18, 19, 20, 21, 22 март кунлари дам олади.
Президентнинг мазкур фармони билан қўшимча дам олиш кунлари берилган ва баъзи дам олиш кунлари кўчирилган эди. Яъни, 20 март қўшимча дам олиш куни сифатида берилиб, 17 март (шанба) 19 март (душанба)га, 24 март (шанба) 22 март (пайшанба)га кўчирилган эди.
Дам олиш кунларининг берилишида фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсад қилинган.
Шунга мувофиқ юртдошларимиз 8 Март байрамини ҳам ҳисобга олганда 12 кун дам олади.
ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармони билан мамлакатимиз фуқаролари Янги йилда 5 кун дам олган бўлса, Мустақиллик байрами муносабати билан ҳам шундай дам олишлар гувоҳи бўлишади.
11133views0replies
0

Изоҳлар