Излаш
RUUZ

Жамият

Қирғизистондаги ёнғинда жабр кўрган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Қирғизистондаги ёнғинда жарбланган ўзбекистонликлар ватанга олиб келинди.

2252views0replies
0

fvv.uz

Қирғизистон Республикаси ФВВдан 2018 йилнинг 20 февраль куни соат 04:30да олинган хабарга кўра, Қирғизистон Республикаси Жалол-обод области Кочкор-ота шаҳридаги хусусий кафеда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида чақнаш содир бўлганлиги, натижада жабрланган 4 нафар фуқародан 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлиги тўғрисида маълумот берилди.
Ушбу маълумотга асосида Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази томонидан тезкор чоралар кўрилиб, қирғизистонлик ҳамкасблари билан жабрланганларни шифокорлар назоратида Ўзбекистонга олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилган.
Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фарғона, Наманган вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорликларида жабрланган фуқароларнинг шахсини аниқлаш, яқин қариндошларига хабар етказиш ишлари олиб борилиб, 22 февраль куни соат 14:00 ҳолатига Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоралари кўрилди.
Ҳозирда жабрланган фуқаролар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган вилоят филиаллларига жойлаштирилган ва улар билан зарурий муолажалар ўтказилмоқда.
2252views0replies
0

Изоҳлар