Жамият

Бунақаси бўлмаган: “Ўзбекистонда ўлган одам тергов қилинди, Суд эса уни айблади”

Балки бу воқеага ишонмассиз, лекин Терговчи вафот этган одамни сўроқ қилди, унга саволлар бериб, охирида уни айблади.

Бунақаси бўлмаган: “Ўзбекистонда ўлган одам тергов қилинди, Суд эса уни айблади”
Фото:Фуқаронинг ўлганини тасдиқловчи маълумот/ UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти Хоразм вилояти Боғот тумани бўлими бошлиғи (“UzNews.uz”да ушбу мулозимнинг исми-шарифи маълум) Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан фуқаро Г.Атажонова ва бошқаларнинг МХХнинг Боғот туман бўлинмаси бошлиғи номига ёзган аризаси юзасидан ИИБ, ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилгани қайд этган ҳамда Жиноят иши қўзғатиш ва иш юритувига олиш ҳақида 2017 йилнинг 30 апрель куни Қарор қилган.

 

Бу борада “UzNews.uz”га, яъни Воқеа ҳақидаги барча ҳужжатлар тақдим қилинган.

 

Қарорда, Боғот тумани Деҳқонбозор қишлоғи Узумзор маҳалласида яшаган, Саидмаҳмудов Бобохон Болтаевич алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгаларнинг мулкини қўлга киритиб келганлиги боис, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани баён қилинган.

 

Шунингдек, ушбу Қарордан бир нусха Боғот тумани Прокурорига юборилган.

 

Боғот тумани прокурори (“UzNews.uz”да ушбу мулозимнинг исми-шарифи маълум) томонидан тасдиқланган Айблов хулосасида, воқеа жойидан 197 миллион 142 минг сўм пул ва 12 миллион 535 минг сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинганлиги ҳам қайд этилган.

 

Шунингдек, бир фуқаронинг “фирибгарлик” иши бўйича 2017 йилнинг 23 май куни айнан Прокурорнинг раҳбарлигида, Туман ИИБ терговчиси, МХХ Боғот туман бўлинмаси ходими, Туман ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ катта тезкор вакили, тезкор вакили, Туман ИИБ ХООГ МТП ПкИ ва яна бир кишидан иборат таркибда тергов гуруҳи тузилган.

 

Барча тадбирлар амалга оширилган, хуллас Саидмаҳмудов Бобохон Болтаевичга нисбатан Жиноят иши қўзғатилган, лекин айбланувчи сифатида сўроқ қилиниши лозим бўлган фуқаро Бобохон Болтаевич 2017 йилнинг 4 июль куни юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги, мия шиши, кома ҳолати, бош мияда қон айланишининг геморрогик типда ўткир бузилиши касаллиги билан оламдан ўтган.

 

2017 йилнинг 4 июль куни оламдан ўтган фуқаро Туман ИИБ терговчиси томонидан сўроқ қилинган.

 

Қандай қилиб, вафот этган кишига нисбатан эҳтиёт чораси қандай бўлган ва унга нима саволлар берилган деб, балки сиз ҳам қизиқаётгандирсиз. Албатта, терговчи томонидан саволлар берилган, масалан “Сиз кўрсатув беришни хоҳлайсизми, агар кўрсатув беришни хоҳласангиз қайси тилда кўрсатма берасиз” мазмунидаги савол айбланувчи марҳумга берилган.

 

Нотўғри уйламанг биз ақлдан озмаганмиз, қўлимизда юқоридаги ёзганларимизни исботловчи далил ва ашёлар мавжуд. Бу каби саволларга табиийки жавоб бўлмаган, жавоб берадиган ёки бериши керак бўлган айбланувчи 2017 йилнинг 4 июль куни вафот этган эди, терговчи эса МАРҲУМни 2017 йилнинг 26 октябрь куни сўроқ қилган.

 

Ўқувчи бизни балки саналарда адашганимизни иддао қилар, йўқ асло ундай эмас, ҳаммаси ҳақиқий ҳолатга асосланган. Бу ерда ким адашганини билиб олиш ўзингизга ҳавола. Терговчи ростан ҳам ўлган одамни сўроқ қилган, мен расмий ҳужжатларга асосланиб шундай фикрлаяпман, бировни айблаш фикридан эса йироқман.

 

Бу жиноят иши бўйича Жиноят Процессуал кодекси 84-моддасига асосан, адвокат терговчидан ишни айбланувчига нисбатан айблилик масаласини ҳал қилмай туриб тугатиш бўйича Илтимоснома ҳам тақдим қилган.

 

Туман ИИБ Тергов бўлими бу жиноят ишини тугатмаган ҳолда, уни Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судига оширади, Боғот туман Жиноят ишлари бўйича суд раиси эса ўлиб кетган одамнинг ишини суд тартибида, унинг айбини исбот қилиш учун, суд ишини 2017 йилнинг 27 ноябрь кунига белгилайди.

 

Биздаги мавжуд маълумотларга кўра, Марҳум Саидмаҳмудов Бобохон Болтаевичга нисбатан ўтказилган иш бўйича Ҳукм 2018 йилнинг 12 январь куни ўқилган.

 

Ҳукмга кўра, “Марҳум Саидмаҳмудов Бобохон Болтаевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин”, дейилган.

 

Шу ўринда, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи давомида айтган ҳамда ижтимоий тармоқларни “ларзага” келтирган бир гаплари ёдимга тушди, “Индамасанг столбани қамайди, булар”.

 

Хоразмда ростан ҳам шундай бўлмоқда, ўлиб кетган инсонни тергов қилиш ва унга нисбатан айбдор дея ҳукм чиқарилганини кўрдик, эшитдик.

 

Хоразмдан бошқа жойда бормикан, ўлган одамни сўроқ қилиш ва суд қилиш ҳолатлари, балки бордир биз эшитмагандирмиз, сиз эшитган бўлсангиз хабардор қилинг, албатта.

 

Шў ўринда савол туғилади, юқори турувчи давлат идораларига бу каби ҳолатлар ҳақидаги хабар ёки етиб келмаяпти, ёки бу ҳолатда биз билмаган яна нималардир, кимлардир, кимларнинг қўлидир бор бўлиши мумкин.

 

Умид қиламизки, бу ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқ тартибот идоралари адолатни юзага чиқишини таъминлашади.

 

“UzNews.uz” воқеалар ривожини кузатиб боради ва ўз ўқувчиларига кейинги суд жараёнлари ҳақида хабар беради.

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3369(+79)
Соғайганлар2668(+32)
Вафот этганлар14(+0)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3369(+79)
Соғайганлар2668(+32)
Вафот этганлар14(+0)
изоҳлар
nk nka
28 февраль 2018 г.
Мақолани ёзишдан олдин юристлар билан маслаҳатлашиб ёзган мақул. Бу каби юридик томондан олиб қараганда даражаси паст мақолалар ОАВ рейтингига салбий таъсир этади.
Нурлыбек Мырзамуратов
24 февраль 2018 г.
Бундай материалдар тек Харезимде болмаған болыуы мүмкин соың ушын сениң пикиримше кейинги 10-15 жыллық СУДдың хүжжетлерин Президентимиздиң қайта-қайта айтып өткениндей инсанлардың жазылған хуқықың қайта тиклеп Адалатлықты жолға қойыу ушын Өзбекстан Республикасы Сенаты хам Олий Мажилиса жанынан дүзилген жамаатлик комиссиялар тəрепинен орындарда (қалалар хəм районлар кесиминде (жергиликли орынлардан сайланған депутатлар қтынасыуында) үйренип шығылса махсетке муапық болар еди. Ең баслысы Хешкимди Президентимиз айтқан Адалатлық орынатылған болар еди инсанлардың бузылған хуқықлары қайта тикленер еди.
Temur Malik
23 февраль 2018 г.
жиноят процессуал кодексида вафот этган одамга хам айблов хукми укилиши холати мавжуд. конунчиликни билмасдан нега игво таркатасизлар. жазо тайинланмасдан айблов хукми чикарилади. бунда вафот этган шахснинг якин кариндошлари жпкнинг 84 моддаси билан ишни тугатишга розилик билдиришмаган булиши шарти мавжуд холос.
Эминджонов Гайрат
23 февраль 2018 г.
Ўлган одамни суд қилган бўлсалар, терговчини хам , судяни хам, судяни маслахатчиларини хам тиббий кўрикдан ўтказиш керак. Ўлган одамни суд қилганлар ўз хушларида бўлмаган бўлишлари мумкин. Шунга қараб бу лавозимдагиларни қаерда даволаш кераклигини хал қилиш керак.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ