Излаш
RUUZ

Жамият

Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимидан бўшатилди

“ИШИД фитнаси” китоби билан машҳур бўлган Айдарбек Тулепов раис ўринбосари лавозимидан озод этилди.

5716views0replies
0

muslim.uz

Оддий ўзбекистонлик фуқаролар учун унчалик таниш бўлмаган ёки бирор “номдор” диний адабиёт ёки диний маърузалари билан халққа таниш бўлмаган Мусулмонлар идораси ўринбосари 2006 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Асосан, “Ёт ғояларга қаршимиз”, “Интернет таҳдидидан огоҳ бўлинг”, “Террор ва интернет”, “Интернетнинг ёвуз тўрлари”, “Кўринмас қўллар фитнаси” каби инсонларни огоҳликка чорловчи, хавдан огоҳ этувчи мазмунидаги асарлари билан ўқувчига таниш бўлган Айдарбек Тулепов 12 йилга яқин бу идорада айнан Раис ўринбосари сифатида фаолият юритиб келди.
“UzNews.uz”нинг  Мусулмонлари идорасидаги икки ишончли манбаси ҳам бу маълумотларни тасдиқлади.
Шунингдек, Раис ўринбосари кетиши ортидан Идора тизимида яна қатор ўзгаришлар бўлиши ҳам айтилмоқда.
5716views0replies
0

Изоҳлар