Жамият

“UCELL”нинг ўз абоненти ҳисобидан “ортиқча” пул ечгани аниқланди

“Coscom” MЧЖ ўз абоненти ҳисобидан ортиқча маблағ олганлиги ўз тасдиғи топди ҳамда Корхона томонидан мазкур маблағ фуқарога қайтариб берилди.

“UCELL”нинг  ўз абоненти ҳисобидан “ортиқча” пул ечгани аниқланди

Жорий йилнинг январь ойида Наманган вилояти Поп туманида яшовчи фуқаро А.В, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 1144 ишонч телефонига “Coscom” МЧЖ томонидан кўрсатилган мобил алоқа хизмати учун ҳисобидан ортиқча маблағ олинганлиги юзасидан мурожаат қилган.

 

Мурожаатдаги масалалар Инспекциянинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ва “Coscom” МЧЖ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди.

 

Натижада, мурожаат этувчи ҳисобидан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди ва “Coscom” MЧЖ томонидан мазкур маблағ қайтариб берилди.

 

Aлоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси хабарига кўра, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Инспекциянинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Coscom” МЧЖга огоҳлантириш хати тақдим этилган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар11564(+0)
Соғайганлар7287(+0)
Вафот этганлар51(+0)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар11564(+0)
Соғайганлар7287(+0)
Вафот этганлар51(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ