Спорт

Шоакрам Исроилов Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси энди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига айлантирилди.

Шоакрам Исроилов Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди
Фото:the-uff.com

2017 йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Қурбонов ўрнига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти собиқ ректори, мамлакат футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди.

 

Вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида шу кунга қадар Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Ойбек Касимов фаолият олиб боради.

 

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Искандар Жўраев Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимига тайинланди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ
ҲОДИСАЛАР ТАРИХИ