Излаш
RUUZ

Жамият

МХХ ва Прокуратура ИИБ ходимини “пора” олаётганда қўлга олди

Азизбек Мирзаев фуқародан , “хизмат” учун ваколатли шахсларга 300 доллар бериши зарурлигини айтган.

5535views0replies
0

Sputnik

Ички ишлар ходимларини кўрганимизда тинчлик ва осойишталик ҳимоячиси сифатида уларга ишонч ва ҳурматимиз ошади. Зеро, масъулиятли вазифани бажараётган бу соҳа вакиллари туну кун ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажармоқда. Афсуски, улар орасида шундай шарафли касбга доғ тушираётганлар ҳам учраб турибди.
Азизбек Мирзаев Фарғона шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пунктлари вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди. Афсуски, нафс қутғуси уни тўғри йўлдан адаштирди. Иш фаолияти давомида шаҳар ҳудудидаги таълим муассасалари раҳбарлари билан яхши таниш бўлган инспектор хизмат мавқеидан фойдаланиб, "ишбилармонлик" қилишни режалаштирди.
А. Мирзаев 2017 йил июль ойида таниши Ш.Акромова ўғлини Фарғона шаҳар 2-тиббиёт коллежига ўқишга қўймоқчилигидан хабар топди. У бундай “ўлжа”ни қўлдан бой бермаслик йўлини қидирди. Ш. Акромовага коллежда танишлари борлигини айтиб, ўғлини ўқишга киритиб қўйишга ваъда беради. Бу иш қуруққа битмаслигига ишора қилиб, “хизмат” учун ваколатли шахсларга 300 доллар бериши зарурлигини айтади.
Ш.Акромова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилди. Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Мирзаев фуқаро Ш. Акромовадан 300 доллар олаётганида ашёвий далил билан қўлга тушади.
ЎзАнинг хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди А.Мирзаевнинг қилмишига яраша жазо тайинлади.
5535views0replies
0

Изоҳлар