Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сергели туманида “даҳшатли” ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 8 февраль куни Сергели туманида KIA автомашинаси ҳамда бетон қўйиш учун мўлжалланган юк машинаси ўзаро тўқнашиб кетди.

3875views0replies
0

Водители Ташкента

“UzNews.uz” нинг Сергели тумани ИИБдаги ишончли манбасининг маълум қилишича, ЙТҲ Туманнинг Спутник – 4 даҳасида рўй берган.
Яқиндагина светофор ўрнатилган чорраҳада KIA автомашинасининг юк машинасига йўл бермаслиги ҳисобига ушбу нохуш ҳодиса юзага келган.
ЙТҲ натижасида, KIA нинг ҳайдовчиси ва ундаги йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган ва улар шифохонага олиб борилган.
Воқеа жойида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ нинг масъул ходимлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
3875views0replies
0

Изоҳлар