Сиёсат

Шавкат Мирзиёев собиқ МХХ мулозими Ғуломовни сотқин деди (Аудио)

Президент МХХ ҳақида гапира туриб, “Мен биронтасига ишонмайман, менга биронтасини маълумоти керак эмас, шуни билинглар”, - деди.

Шавкат Мирзиёев собиқ МХХ мулозими Ғуломовни сотқин деди (Аудио)
Фото:bbc.co.uk

Президент Сурхондарё вилоятига сафари давомида МХХ ва унинг фаолиятини танқид остига олди. Жумладан, давлат раҳбари соҳа вакиллари ҳақида қуйидагиларни гапириб ўтди.

 

“Биласизларми, булар ҳали халқнинг қадрига етмаган. Буларга ойлик бериш, “погонини” ишлаб тургани йўқ, булар. Биронта иш қилгани йўқ, булар.

 

Буларнинг ўзини махфий иши бор, бу махфий иши манга боғлиқ, ман билан гаплашсин. У оддий ҳокимнинг орқасидан қувиб юриш, у замон тугади.

 

Ҳоким мани вакилим, нима эмиш, битта ноинсоф, битта районни СНБни бошлиғини машинасини  “обгон” қилибди, ҳокимни машинасини, бориб уни қамаб қўйибди.

 

Ё кимсан ўзи сан? Ким санга бу ваколатни берди. Ким сенга ваколат берган? Сани погонингни олиб ташлайман керак бўлса!

 

Бу замон ўтиб бўлди. Сурхондарёда нима учун манга алам қилади. Ман 13 йил бош вазир бўлганман. Ман бу ердаги обстановкани биламан, ҳоким ҳеч ким эмас. Ҳамма вилоят ҳокими уларнинг кабинетида.

 

Салгина гап кўтарса ғийбат қилиб ишдан олиб ташларди, бу ўғри, бу тўғри деб. Жуда бўлмаса битта ғийбатни бўйнига қўярди. Ман биронтасига ишонмайман, манга биронтасини маълумоти керак эмас, шуни билинглар!

 

Кўкрагингни кериб ҳамма тўртта раҳбар, ишла, ватан учун, халқ учун ишла, ҳеч ким эмас улар! Уларга ваколат берган одам йўқ энди.

 

Қанча оғир бўлмасин, Сурхондарёга таъллуқли бу масала. Сурхондарё чириб кетган бу масалада.

 

Шунинг учун бу ерга битта ҳам бизнесмен келмаган, қўрқиб келмаган булардан, келдими дарров қамарди. Бу фалончининг одами, бу пистончининг одами, бу ҳокимнинг пул берадиган одами, деб.

 

Сан кимсан, сан пул бермайдинганми?, Сан кимсан Ғуломов деган ифлос, сотқин. Поранинг бошида ўзи ўтирарди”, - деди давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ