Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқанд марказида “Cobalt” ҳайдовчиси ЙҲХБ ходимини уриб кетди (Видео)

3 февраль куни Самарқанд вилояти ЙҲХБ ходимлари Панжакент кўчасида спиртли ичимликлар ичиб автомашина бошқараётган ҳайдовчиларни аниқлаш борасида тадбир ўтказди.

7760views0replies
0

UzNews

Ушбу рейд соат тахминан 22:50 да ўтказилган.
ЙҲХБ инспектори “Cobalt” автомашинасини тўхтатганда, ҳайдовчи буйруққа бўйсунмасдан инспекторни ва шу атрофда бўлган фуқароларни уриб юбориб, қочиб кетишга ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, ЙҲХ ходимларини ҳайдовчилар томонидан уриб кетилиш ҳолатлари, уч кунда уч мартани ташкил қилмоқда.
Жумладан, аввал Хивада бу ҳолат рўй берган бўлса, кейинчалик Бухорода ҳам ҳайдовчи Йўл ҳаракати нозирини уриб кетгани қайд этилди.
7760views0replies
0

Изоҳлар