Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент Тиббиёт академияси талабалари фирибгарликда айбланмоқда

Тошкент Тиббиёт академияси талабалари фуқарони алдаб, унинг ишончини суистеъмол қилиб 50 миллионини ўзлаштириб олишди.

3147views0replies
1

tma.uz

Жиззах вилояти, Зомин тумани, Мустақиллик МФЙ, А.Қаҳҳор кўчаси 332-уй, 2-хонада яшовчи, Тошкент Тиббиёт академияси 5-курс талабаси, муқаддам (2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан) судланган 1989 йилда туғилган Маматқулов Шухрат Шадиёрович ва Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Ўжоз қори МФЙ, Янгиҳаёт қишлоғида яшовчи, Тошкент Тиббиёт академияси 5-курс талабаси, 1988 йилда туғилган Тоғаев Садриддин Алланазарович бухоролик фуқарони алдаб кетишди.
Талабалар Бухоро вилояти Ғиждувон тумани, Сармижон МФЙ, Лабирўт қишлоғида яшовчи, 1971 йилда туғилган Шаропов Рустам Шомуродовични алдаб, унинг ўғли Шомурдов Муқимжон Рустам ўғлини “Тошкент Тиббиёт Академиясига ўқишга киртиш учун фанлардан тайёрлатамиз, ўқишга киради” деб, ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан 50 миллион сўм нақд пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Шаропов Рустам Шомуродович ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган.
Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ш.Маматқулов ва С.Тоғаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3147views0replies
1

Изоҳлар