Излаш
RUUZ

Жамият

Ақтўбеда ёниб кетган автобуснинг ҳайдовчилари устидан суд бошланди

Автобуснинг уччала ҳайдовчиси Ақтўбедаги (Қозоғистон) №2-сонли жиноят ишлари бўйича судига келтирилди, - дея хабар берди, “Казинформ”.

2783views0replies
0

МИА «Казинформ»

1985 йилда туғилган Мақсат Пернебеков, 1978 йилда туғилган Барат Танатаров ва 1968 йилда туғилган Нуржан Қирғизбоев энди суд олдида жавоб беришади.
Дастлаб, судда иштирок этаётган прокурор Усмон Оринбосарўғли айбланувчи Қирғизбоев Нуржанга икки ой қамоқ муддати белгиланишини сўради.
Унинг адвокати эса ҳимояси остидаги шахс, бўлиб ўтган воқеадан афсусда экани ва тергов жараёнига ёрдам беришини инобатга олиб, суд тергови даврида, гаров пули эвазига озодликда юришига рухсат берилишини сўради.
Мақсат Пернебековнинг опаси Нуршат эса ўз укаси бу вазиятда айбдор эмаслигини таъкидлаган.
“У оиласини боқиш учун ҳаракат қилган, яшаш учун меҳнат қилган. Ҳозиргача акамни кўрсатишгани йўқ, шифохонага кўргани бормадик.
Автобуснинг эгаси бор, укам оддий ҳайдовчи, у 4 йилдан кўпроқ ишлади. Онам эса ҳозир касал ҳолатда ётибди, ўша кундан буён қон босими ошган. Мақсатнинг учта боласи бор”, - деди, у.
Аввалроқ, Прокуратура ҳайдовчилар 2018 йилнинг 24 январь куни соат 22.40да Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми билан айбланиб, Ақтўбедаги ички ишлар идорасига тегишли вақтинча сақлаш ҳибсхонасига келтирилганини хабар қилган эди.
Айбловда, автобус ҳайдовчилари ёнғин хавфсизлиги, автобусда йўловчи ташиш қоидаларини қўпол равишда бузганликлари қайд этилган эди.
Шу сабабли ҳам автобуснинг уч нафар ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айблов эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни соат тахминан 9:30да Самара-Чимкент йўлида ўзбекистонлик фуқароларни олиб кетаётган автобус ёниб кетган ва унинг натижасида ўзбекистонлик фуқаролар ҳалок бўлган эди.
2783views0replies
0

Изоҳлар