Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

ФВВ: “Тошкентда дўстини қутқармоқчи бўлган 12 ёшли бола вафот этди”

Абдуллоҳ дўстининг сувга чўкиб кетганини кўриб, уни қутқариш учун ўзини сувга отди ва дўстини қутқариб қолди.

3026views0replies
0

ФВВ Ўзбекистон

2018 йил 21 январь куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Ёшлик” МФЙ да яшовчи (134-мактабнинг 5-синф ўқувчилари) Абдуллоҳ ва Шоҳжаҳон ҳар кунгидек сайрга чиқишади.
Олмазор тумани 2/5 мазеси ҳудудидан оқиб ўтувчи сув канали ёнига келганларида Шоҳжаҳонннинг болалик шўхлиги тутиб, кўприкдан эмас балки сув устидан ўтган қувурдан югуриб ўтмоқчи бўлади.
Шоҳжаҳон қувур устидан бироз юргач, оёғи сирпаниб сувга тушиб кетди.
Бу воқеани кўриб турган унинг дўсти Абдуллоҳ эса ёш бўлишига қарамай, сузиш борасида кўникмага эга бўлгани сабабли ҳам дўстини қутқариш учун ўзини сувга отди.
Оқиб кетаётган дўстини қутқаришга ҳаракат қилган Абдуллоҳ, холис ниятини бажарди.
ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, у дўстини қирғоққа итариб юборган ва афсуски ўзи сувга чўкиб кетган.
Дўстини қутқараман деб ўзи сувга чўкиб кетган Абдуллоҳ Рўзибоев Олмазор туманидаги 134-мактабда ўқир эди. Унинг жасорати барча ёшларга ўрнак ва намунадир.
Дўстлик нима эканлигини ёшу қарига яна бир бора кўрсатиб кетган Абдуллоҳни 24 январь куни қабрга қўйишди.
Ёш бўлишига қарамай ўзидан жасорат изини қолдириб кетган Абдуллоҳни тарбиялаган ота-онасига эса таъзим қилсак арзийди. У ўзи таълим олган мактабнинг фахри, шон-шарафига айланди.
3026views0replies
0

Изоҳлар